Ӯзбекистонга келаётган сайёҳлар сони деярли икки баробарга кўпайди
(last modified Thu, 12 Jul 2018 04:16:12 GMT )
июл 12, 2018 09:16 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистонга келаётган сайёҳлар сони деярли икки баробарга кўпайди

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кӯра хориждан Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки бараварга кўпайди.

Расмий маълумотга қараганда, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида хориждан 2 миллион 688 минг 962 нафар сайёҳ келди. Бу ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда 91,6 фоизга кўпдир.

Визасиз режим жорий қилинган мамлакатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчилар сони сезиларли даражада ошган. Жумладан, Туркиядан келган сайёҳлар сони 31 966 нафарни ташкил қилган. Бу эса 2017 йилнинг шу даврига солиштирганда 95,6 фоизга кўпдир.