Шок! Ҳинд суди Тож-Маҳални бузиб ташлашни таклиф қилди
(last modified Sat, 14 Jul 2018 05:46:04 GMT )
июл 14, 2018 10:46 Asia/Tashkent
  • Шок! Ҳинд суди Тож-Маҳални бузиб ташлашни таклиф қилди

“Ёки биз Тож-Маҳални ёпамиз ёки йўқ қиламиз ёҳуд сиз уни реставрация қиласиз”, деб айтилган судьяларнинг ҳукуматга йўлланган мактубида.

Ҳиндистон олий суди судьялари ҳукуматнинг бепарво муносабати сабабли Тож-Маҳални бузиб ташлаш билан таҳдид қилишмоқда. Бу ҳақда The Sydney Morning Herald нашри маълум қилди. 

Судьяларнинг фикрича, “дунёнинг саккизинчи мўъжизаси”га тузатиб бўлмас зиён етказилган. Тож-Маҳал қурилган оқ мармар 350 йилдан кўпроқ вақт ичида моғор ва кўплаб ёриқлар билан қопланган, ҳукумат эса нодир ёдгорликни сақлаб қолиш учун ҳеч қандай чора кўрмаяпти.  

“Ёки биз Тож-Маҳални ёпамиз ёки йўқ қиламиз ёҳуд сиз уни реставрация қиласиз”, деб айтилган судьяларнинг ҳукуматга йўлланган мактубида.

Мақбаранинг деворлари саноат корхоналари фаолияти туфайли охирги 30 йил ичида сариқ, жигарранг ва яшил рангларга кирган.

Ҳукумат ушбу муаммонинг ечими билан Ҳиндистон технологик университети шуғулланишини маълум қилган. Университет 4 ой ичида ушбу муаммо бўйича тегишли доклад тайёрлаши лозим. Суд мақбаранинг ҳолати ҳақидаги масалани 31 июлдан бошлаб мунтазам кўриб чиқмоқчи.

Олий суд аъзоларининг айтишича, оддий телеминорага ўхшаш Париждаги Эйфел минорасига ҳар йили камида 80 млн киши ташриф буюради. Чиройини Эйфел минорасига умуман қиёслаб бўлмайдиган Тож-Маҳал эса ҳозирги ҳолатида сайёҳларда иккиланиш туғдиради. 

Тож-Маҳал айнан хорижий сайёҳлар ҳисобига Ҳиндистон ғазнасига катта пул келтиради. Мақбарага ҳар йили 5 млн киши ташриф буюради, улардан фақатгина 200 минги хорижликларни ташкил қилади. 

“Агар ҳукумат Тож-Маҳал ҳақида қайғурганда, бизнинг хорижий валюта билан муаммомиз ҳал бўлган бўларди”, деб айтилган судда.

Улашинг