Абдулла Арипов Фарғонада Тожикистон бош вазири билан учрашади
(last modified Sun, 15 Jul 2018 04:47:15 GMT )
июл 15, 2018 09:47 Asia/Tashkent
  • Абдулла Арипов Фарғонада Тожикистон бош вазири билан учрашади
    Абдулла Арипов Фарғонада Тожикистон бош вазири билан учрашади

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Фарғона шаҳрида 16 июль куни Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Икки мамлакат вазирликлари ва идоралари, етакчи иқтисодий тузилмалари раҳбарлари ўрин олган делегацияларга бошчилик қилаётган ҳукумат раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини кўриб чиқади.

Хусусан, олий даражадаги Ўзбекистон—Тожикистон учрашувига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинади.

Ёрлиқ