Ҳақиқат қарор топиши учун яланғоч суратлар интернетга тарқалиши шартми?
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i36388-Ҳақиқат_қарор_топиши_учун_яланғоч_суратлар_интернетга_тарқалиши_шартми
Тошкент милицияси томонидан ечинтирилган ва дўппослангани айтилаётган диндорлар устидан маҳкама жараёни тугади. Судя Сарвар Каримов 9 июль куни уларнинг барчасини айбдор деб топди.
(last modified 2018-08-22T17:56:04+00:00 )
июл 20, 2018 11:06 Asia/Tashkent
  • Ҳақиқат қарор топиши учун яланғоч суратлар интернетга тарқалиши шартми?

Тошкент милицияси томонидан ечинтирилган ва дўппослангани айтилаётган диндорлар устидан маҳкама жараёни тугади. Судя Сарвар Каримов 9 июль куни уларнинг барчасини айбдор деб топди.

Судланганларнинг Би-би-сига айтишича, 5 кишидан тўрт киши Тошкент Ички ишлар бош бошқармасида калтакланган, таҳдид қилинган ва улардан бири Умида Узоқованинг кийимлари ечинтирилган.

Судланганларнинг бирортаси ҳам ўзларига қўйилган айбни тан олмаган. Уч фарзанднинг онаси Умида Узоқова диний ташкилотга аъзоликда ва унинг ғояларини тарғиб қилишда айбдор деб топилиб 2 йил уй қамоғига ҳукм қилинган.

Умида Узоқованинг айтишича, 2017 йилнинг 14 ноябр куни уни Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси қошидаги терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси раҳбарларидан бирининг хонасида онаси Насиба Узоқованинг кўз ўнгида ечинтиришган.