Францияда Ўзбекистон савдо уйи очилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i36420-Францияда_Ўзбекистон_савдо_уйи_очилди
UzFranceTrade савдо уйининг асосий вазифаси Ўзбекистон маҳсулотларининг Франция ва Европанинг бошқа мамлакатларига экспорт қилинишини кучайтиришдан иборат. Ушбу мақсадда маҳаллий маҳсулотлар намойиш этиладиган шоу-рум мунтазам фаолият юритиши кўзда тутилмоқда.
(last modified 2018-08-22T17:56:05+00:00 )
июл 22, 2018 09:59 Asia/Tashkent
  • Францияда Ўзбекистон савдо уйи очилди
    Францияда Ўзбекистон савдо уйи очилди

UzFranceTrade савдо уйининг асосий вазифаси Ўзбекистон маҳсулотларининг Франция ва Европанинг бошқа мамлакатларига экспорт қилинишини кучайтиришдан иборат. Ушбу мақсадда маҳаллий маҳсулотлар намойиш этиладиган шоу-рум мунтазам фаолият юритиши кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон делегацияси шунингдек, Франция ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон қишлоқ хўжалик ва тўқимачилик маҳсулотлари экспортини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар тадбиркорларни давлат даражасида қўллаб-қувватлаш орқали ҳамкорликни янада ривожлантиришга келиши олдилар.

Тадбир якунида ЕИга 1 миллион долларлик тўқимачилик маҳсулотлари ҳамда Франция бозорига 100 тонна қуритилган меваларнинг биринчи туркумини етказиб бериш бўйича келишувлар имзоланди.