Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирлари қўшма баёнот қабул қилишди
(last modified Sun, 22 Jul 2018 14:44:04 GMT )
июл 22, 2018 19:44 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё
    Марказий Осиё

20-22 июль кунлари Чўлпон ота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Қ.Абдрахманов, Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Э.Абдилдаев, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири С.Муҳриддин, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Туркманистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Б.Мятиев иштирок этди.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирлари учрашув якунларига кўра қўшма баёнот беришган. 

Вазирлар 2018 йил 15 мартда Марказий Осиё Давлат раҳбарларининг Остона шаҳридаги ишчи (маслаҳатлашув) учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида, Қирғизистон томони ташаббусига кўра дўстона руҳда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини, хавфсизликни таъминлаш, чегара, транспорт ва транзит алоқалари, сув-энергетика манбаларидан фойдаланиш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик, жумладан Марказий Осиё мамлакатларининг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилишган.

Учрашувда Марказий Осиё Давлат раҳбарларининг 2019 йил март ойида минтақавий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги маслаҳатлашув учрашувининг муҳимлиги эътироф этилган.

Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги давлат чегарасини халқаро ҳуқуқий расмийлаштириш жараёнидаги ҳамда минтақадаги ҳудудлараро ва чегараолди ҳамкорлигининг фаоллашишидаги ижобий динамика қўллаб-қувватланган.

Ёрлиқ