Туркманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
(last modified Mon, 30 Jul 2018 04:46:54 GMT )
июл 30, 2018 09:46 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакатнинг Ўзбекистондаги янги фавқулодда ва мухтор элчисини тайинлади.

Кун.уз сайтига кўра, Туркманистон президентининг фармонига кўра, Язгули Маммедов Туркманистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.

Бундан олдин у Туркманистоннинг Малайзия, Бруней-Доруссалом Давлати, Индонезия ва Таиланддаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимни эгаллаган.

Бошқа бир фармон билан Шири Шириев Туркманистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимидан бошқа ишга ўтиши муносабати билан озод этилди.