Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот ўтказди
июл 31, 2018 19:37 Asia/Tashkent
-
Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
Кун.уз сайтига кўра, «31 июль куни Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди», - дея хабар берган Россия Ташқи ишлар вазирлиги.
Вазирлар мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, шунингдек, халқаро кун тартиби бўйича Россия-Ўзбекистон ҳамкорлиги масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Ёрлиқ