Cингапур корпорацияси Ўзбекистонга 335 млн доллар инвестиция киритади
(last modified Sat, 11 Aug 2018 04:21:42 GMT )
август 11, 2018 09:21 Asia/Tashkent
  • Cингапур корпорацияси
    Cингапур корпорацияси

Cингапурнинг Indorama корпорацияси Ўзбекистонда пахтачилик-тўқимачилик кластерини ташкил этиш учун 335 миллион доллар сармоя киритади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарорида айтилган.

Кун.уз сайтига кўра, маълум бўлишича, кластер тўртта вилоятни қамраб олади: Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Фарғона. 225 миллион доллар пахта хомашёси, маккажўхори ва бошқа маҳсулотларни етиштириш учун ишлатилади.

Бундан ташқари, компания пахта хомашёсини чуқур қайта ишлаш ва пахтадан йигирилган ип ишлаб чиқаришни ташкил этиш (иккинчи босқич) учун яна 115 миллион доллар сармоя киритади.

Ишлаб чиқариш «Indorama Kokand Textiles» МЧЖ ҚКнинг мавжуд қувватларида жойлашади ва янги юридик шахс ташкил этилади.

Лойиҳа икки босқичга бўлинади: биринчиси Қашқадарё ва Сирдарё вилоятини қамраб олади. Иккинчиси (Фарғона ва Жиззах вилояти) ер участкалари аниқлаштирилганидан кейин бошланади.

Лойиҳанинг умумий муддати - 2019-2023 йиллар. Кутилишича, 1500 янги иш ўрни яратилади, бу ерда ишлаб чиқарилаётган пахта хомашёси BCI стандартида («Экологик тоза пахта учун») бўлади.

Ёрлиқ