Долзарб! ТОЛИБОН ҳаракати делегацияси Ўзбекистонга келди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i36894
ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати мамлакатга "Толибон" делегацияси келганлиги ҳақида хабар берди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
август 11, 2018 12:36 Asia/Tashkent
  • «Толибон» ҳаракати делегацияси
    «Толибон» ҳаракати делегацияси

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати мамлакатга "Толибон" делегацияси келганлиги ҳақида хабар берди.

"2018-йилнинг 7-10-август кунлари Доҳа шаҳрида жойлашган “Толибон” ҳаракати сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббас Станикзай бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, “Толибон” ҳаракати делегацияси Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган.

Учрашувда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнининг истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.