Мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медалларни бериш тартиби жорий қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i36961-Мактаб_битирувчиларига_олтин_ва_кумуш_медалларни_бериш_тартиби_жорий_қилинди
Умумтаълим мактаблари, шу жумладан ихтисослаштирилган мактаблар, санъат ва маданият мактаб-интернатлари битирувчиларига аъло билими, намунали хулқи ва жамоат ишларидаги фаоллиги учун олтин ва кумуш медалларни бериш тартиби жорий қилинди
(last modified 2018-08-22T17:56:23+00:00 )
август 14, 2018 10:27 Asia/Tashkent
  • Мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медалларни бериш тартиби жорий қилинди
    Мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медалларни бериш тартиби жорий қилинди

Умумтаълим мактаблари, шу жумладан ихтисослаштирилган мактаблар, санъат ва маданият мактаб-интернатлари битирувчиларига аъло билими, намунали хулқи ва жамоат ишларидаги фаоллиги учун олтин ва кумуш медалларни бериш тартиби жорий қилинди

2018-2020 йилларда педагоглик касбининг юксак ижтимоий мавқеи ва обрўсини тарғиб қилувчи “Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари” ташкил этилади. 

Бу президентнинг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Қарорнинг яна бир ўзига хос жиҳати, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактаблари, шу жумладан ихтисослаштирилган мактаблар, санъат ва маданият мактаб-интернатлари, олимпия захиралари мактаб-интернатлари ҳамда академик лицейлар битирувчиларига аъло билими, намунали хулқи ва жамоат ишларидаги фаоллиги учун олтин ва кумуш медалларни бериш тартиби жорий қилинди.