Ўзбекистон Россия билан ҳамкорликда молиявий разведка тизимларини мустаҳкамлайди
ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Бош прокурор ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия молиявий разведка тизимлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодий ҳавфсизлик бўйича кадрларни тайёрлаш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар қилди прокуратура матбуот-хизмати.
Ташриф давомида илмий ҳамкорлик масалаллари, биргаликда ташкил этилган лабораторияларда илмий тадқиқод ишларини олиб бориш, таснифларни баҳоловчи халқаро тизимни яратиш орқали жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида ягона ўқув ҳудудни шакллантириш бўйича масалалар муҳокама қилинди, дейилади хабарда.
Ўзбекистон делегациясининг ташрифи натижасида жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш ҳамда оммавий қирғин қуролларини тарқалишига қарши курашиш юзасидан илмий ҳамкорлик Меморандуми ҳамда Халқаро институтлар тармоғининг Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасалари билан юқоридаги соҳаларда илмий-таълим фаолияти юзасидан ҳамкорлик баённомаси имзоланган.