Дарья Латишева кумуш медаль олди. Ўзбекистон умумий рейтингда юқорилади
Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида давом этаётган XVIII ёзги Осиё ўйинларининг иккинчи кунида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир медаль келиб тушди.
Кун.уз сайтига кўра, Ушу спорт турининг Таулу йўналишида иштирок этаётган Дарья Латишева 19 август куни саралаш баҳсларида учинчи натижани қайд этиб, финалга чиққанди. У бугун 12 нафар спортчи ичида иккинчи натижани қайд этди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Бу Ўзбекистон Осиё ўйинларида ушу баҳсларида қўлга киритган илк медаль бўлди.
Дарья Латишева 2016 йилги жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби ҳисобланади.
Эндиликда Ўзбекистон делегацияси медаллари сонини 4тага (1-1-2) етказган ва умумий рейтингда Қозоғистон билан 6-7 ўринларни бўлишиб турибди.