Осиё ўйинларида учинчи кун якунлари. Ўзбекистонда жами 10та медал
(last modified Tue, 21 Aug 2018 14:16:27 GMT )
август 21, 2018 19:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда жами 10та медал
    Ўзбекистонда жами 10та медал

21 август куни Индонезияда XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом эттирилди. Баҳсларнинг учинчи кунида Ўзбекистон номидан 9 спорт тури бўйича атлетлар мусобақаларда қатнашишди. Кун якунларига кўра уч нафар спортчимиз медалларни қўлга киритди.

Оғир атлетика

Адҳамжон Эргашев икки уриниш якунига кўра 298 кг тош кўтарди ва бронза медали соҳибига айланди. Эргашев илк уринишда 128кг, иккинчи уринишда 133 кг, учинчи уринишда эса 136кг тошни тошни ўзига бўйсундира олди.

-67 кг вазн тоифасида Елмурат Тасмурадов чорак финал баҳсида эронлик спортчи билан куч синашди. Бу беллашувда ўзбекистонлик курашчи рақибига 8:9 ҳисобида мағлубиятга учради.

-60 кг вазнда Исломжон Баҳромов бронза медали учун эронлик Меҳрдад Марданига қарши гиламга чиқди. Исломбек бронза медали учун жангда эронлик рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

+80 кг вазнда Дмитрий Шокин финалда эронлик рақиб билан куч синашди. 2:1 ҳисобида олдинда бораётган Шокин сўнгги лаҳзаларда ташаббусни рақибга берди ва 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ўзбекистон вакили кумуш медални қўлга киритди.

+67 кг вазнда Светлана Осипова қозоғистонлик рақибасига қарши кечган ярим финал баҳсида 9:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчи бронза медали соҳибасига айланди.

-56 кг вазн тоифасида Чарос Қаюмова илк жангида Шарқий Тимор мамлакати аъзосини мағлубиятга учратди. Бироқ, таиландлик рақибасига 27-28 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Учинчи кун мусобақларидан кейин Ўзбекистон делегацияси жами 10 медал (1-3-6) жамғарган ҳолда умумий рейтингда 11-ўринни якунлаб турибди.

Ёрлиқ