Мирзиёев: Умумий келажагимиз – ўзимизнинг қўлимизда
(last modified Fri, 24 Aug 2018 14:16:13 GMT )
август 24, 2018 19:16 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев: Умумий келажагимиз – ўзимизнинг қўлимизда

Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг кенг доирадаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон делегациялари аъзолари, Жамғарма бошқаруви вакиллари иштирок этди. 

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

“Қарийб ўн йиллик танаффусдан сўнг ўтаётган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг бугунги тарихий мажлиси ташкилот фаолиятида янги саҳифа очади, Марказий Осиёда минтақавий шерикликка катта суръат бағишлайди. Биз бу борадаги ўзаро ҳамкорликка қатъий тайёр эканимизни яна бир бор тасдиқлаймиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

Орол денгизи қуришининг оқибатлари тобора чуқурлашаётгани, Оролбўйи атрофидаги ҳудудлар чўлланиши давом этаётгани таъкидланди. Сув ресурслари танқислиги, ер деградацияси, биохилма-хилликнинг камайиши ва бошқа жиддий иқлим ўзгаришлари кузатилаётганига эътибор қаратилди.  

Ишонаманки, ташкилот доирасида минтақанинг барча мамлакатлари манфаатлари ўртасида мувозанатга эриша оламиз. Зеро, умумий келажагимиз – ўзимизнинг қўлимизда”, дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев. 

 

Ёрлиқ