Осиё ўйинлари—2018. Суҳроб Хўжаев Ўзбекистонга 11-бронза медални тақдим этди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i37275-Осиё_ўйинлари_2018._Суҳроб_Хўжаев_Ўзбекистонга_11_бронза_медални_тақдим_этди
26 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида XVIII ёзги Осиё ўйинларининг енгил атлетика бўйича мусобақалари ҳам бўлиб ўтди.
(last modified 2018-08-27T05:13:42+00:00 )
август 27, 2018 10:13 Asia/Tashkent
  • Осиё ўйинлари
    Осиё ўйинлари

26 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида XVIII ёзги Осиё ўйинларининг енгил атлетика бўйича мусобақалари ҳам бўлиб ўтди.

Дарё.уз сайтигаткўра, жумладан, ўзбекистонлик Суҳроб Хўжаев  босқон улоқтириш бўйича мусобақаларда қатнашиб, бронза медалига эга чиқди. Суҳроб финал баҳсида 74,06 метр натижани қайд этди. Таъкидлаш жоиз, бу унинг мавсумдаги энг яхши натижаси бўлди.

Биринчи ўрин қатарлик Ашраф ал-Сайфийга (76,88 м), иккинчи ўрин эса тожикистонлик Дилшод Назаровга (74,16) насиб этди. Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобидаги бронза медаллари сони 11 тага етди.