Рустам Иноятов янги лавозимга тайинланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i37315-Рустам_Иноятов_янги_лавозимга_тайинланди
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
(last modified 2018-08-28T14:17:50+00:00 )
август 28, 2018 19:17 Asia/Tashkent
  • Рустам Иноятов
    Рустам Иноятов

ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ушбу фармондан кейин Президент администрациянинг 21 нафар раҳбар ходимларини лавозимга тайинлаш бўйича ҳужжат қабул қилинди.

Унга кўра, Рустам Иноятов Расулевич Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 1995 йил 27 июнидан буён Миллий хавфсизлик хизмати раиси бўлиб келган Рустам Иноятов жорий йил 31 январь куни лавозимидан озод қилинганди.