Ўзбекистон ва Туркия молиявий маълумотлар алмашиш бўйича ҳамкорлик қилади
(last modified Sat, 01 Sep 2018 12:52:42 GMT )
сентябр 01, 2018 17:52 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Туркия молиявий маълумотлар алмашиш бўйича ҳамкорлик қилади
    Ўзбекистон ва Туркия молиявий маълумотлар алмашиш бўйича ҳамкорлик қилади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон қарори билан молиявий жиноятларга қарши курашда икки юрт ўртасидаги ҳамкорликлар жараёни доирасида, солиқ ва пул ювишга оид маълумотлар алмашиш бўйича Анқара ва Тошкент ҳамкорлиги тасдиқланди

Туркия ва Ўзбекистон солиқ ва пул ювишга оид маълумотлар алмашиш бўйича ҳамкорлик қилади. 

Анатолий ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон қарори билан молиявий жиноятларга қарши курашда икки юрт ўртасидаги ҳамкорликлар жараёни доирасида, солиқ ва пул ювишга оид маълумотлар алмашиш бўйича Анқара ва Тошкент ҳамкорлиги тасдиқланди. 

Эришилган келишувга биноан, Анқара ва Тошкент икки томонлама манфаатлар доирасида терроризмни молиявий таъминлаш, пул ювиш ва солиқ тўламаслик каби молиявий жиноятларга боғлиқ маълумотлар алмашиш бўйича ҳамкорлик қилади. 

Бундан олдин, Туркия молия вазирлигининг молиявий жиноятларни текшириш идораси ва Ўзбекистон бош прокуратураси молиявий жиноятларга қарши курашиш учун икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик меморандумини имзолашган эди. 

Ёрлиқ