Даҳшат! Москвада жомадондан ўзбекистонлик қизнинг жасади топилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i37483-Даҳшат!_Москвада_жомадондан_ўзбекистонлик_қизнинг_жасади_топилди
 Россия пойтахти Москва шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари жомадон ичида икки аёлнинг жасадини топишди. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълум қилди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
сентябр 05, 2018 10:54 Asia/Tashkent
  • Иллюстратив сурат
    Иллюстратив сурат

 Россия пойтахти Москва шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари жомадон ичида икки аёлнинг жасадини топишди. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълум қилди.

 Аниқланишича, иккала жасаднинг ҳолати жуда ғалати. Улардан бирининг шахси аниқланган, Ўзбекистонда туғилган 20 ёшли қиз бир неча ой олдин Москвага келгани маълум қилинмоқда.

Тергов натижаларига кўра, жомадонни унинг қўшниси, Арманистон фуқароси уйдан улоқтириб юборган. Бу эркак жинсий зўравонликда гумон қилинмоқда. Иккинчи жасаднинг шахсини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.