Шавкат Мирзиёев ва Абдулфаттоҳ ас-Сисийнинг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди
(last modified Wed, 05 Sep 2018 07:22:33 GMT )
сентябр 05, 2018 12:22 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев
    Шавкат Мирзиёев

Кўксаройда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисийнинг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кун.уз сайтига кўра,  давлат раҳбари олий мартабали меҳмонни Ўзбекистонга ташрифи билан қутлаб, бу икки мамлакат ўртасидаги алоқаларда тарихий воқеа эканини таъкидлади. 

“Биз Мисрга инсоният цивилизацияси марказларидан бири, бугунги кунда катта салоҳиятга эга давлат сифатида қараймиз. Мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасида қадимдан алоқалар бўлган. Мана бугун Ўзбекистон билан Миср ҳамкорлигида янги босқич, амалий ишлар бошланмоқда. Ушбу ташрифга тайёргарлик жараёнида мамлакатларимизда фойдаланилмаётган улкан имкониятлар борлиги аён бўлди. Бугун ўтаётган бизнес-форумда қиймати 400 миллион долларлик шартномалар бўйича келишувга эришилгани шундан далолат. Ишонаманки, Миср Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ўзаро ҳамкорлигимизда катта натижалар беради”, деди Шавкат Мирзиёев.

 

Ёрлиқ