Қозоғистон давлат котиби Тошкентга сафар қилади
сентябр 10, 2018 09:56 Asia/Tashkent
12 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси давлат котиби, президент ҳузуридаги Аёллар ва оила-демографик сиёсат миллий комиссияси раиси Гулшара Абдикаликова бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келади.
Кун. уз сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати хабарига кўра, ташриф дастури Ўзбекистон ва Қозоғистон аёл тадбиркорлари бизнес-форуми ҳамда қўшма кооперацион биржа ишида иштирок этишни ўз ичига олади.
Қозоғистон делегацияси Самарқанд шаҳрига ҳам ташриф буюради.