Эрон миллий терма жамоаси Тошкентга етиб борди
сентябр 10, 2018 11:58 Asia/Tashkent
Эрон миллий терма жамоаси кеча чартер рейс билан Ўзбекистонга ташриф буюрди ва “International hotel” меҳмонхонасига жойлашди.
Стадион.уз сайтига кўра, бу ҳақида ЎФА телеграм канали хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Эрон ўртоқлик учрашуви 11 сентябрь куни соат 20:00 да “Миллий” стадионида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон – Эрон ўртоқлик учрашувини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди.
Унга кўра, 11 сентябрь куни бўладиган ўйинни қирғизистонлик Дмитрий Машинцев бошчилигидаги ҳакамлар бошқаради.
Қанотларда Машинцевга Баҳодир Қўчқоров ва Исмоил Толибжоновлар ёрдам беришади.
Ёрлиқ