Самарқанд – Панжакент халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди
-
Самарқанд – Панжакент халқаро автобус қатнови
ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Тожикистоннинг Панжакент шаҳридан Самарқандга биринчи халқаро автобус етиб келди, деб хабар қилмоқда Давлат Божхона қўмитасининг матбуот хизмати.
Ушбу йилнинг 8 сентябрь куни “Самарқанд – Панжакент – Самарқанд” йўналишида биринчи халқаро автобуслар қатнови амалга оширилди. Биринчи автобусда 37 нафар делегация аъзолари чегарани кесиб ўтишди.
“Жартепа” чегара-назорат пунктида яратилган қулай шароитлар йўловчиларни қувонтирди. Самарқанд ва Панжакент шаҳарлари орасида масофа 70 километр. Ушбу йўлни босиб ўтиш ҳамда икки чегара назорат пунктларидан ўтиш учун йўловчилар жами 1 соату 30 дақиқа сарфлашди.
“Ўзавтотранс” агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси масъул ходимининг айтишича, кунига 2 та автобус қатнови амалга оширилади: Самарқанддан Панжикентга, Панжикентдан Самарқандга ҳаракатланади. Автобуслар ҳаркатланиш манзили Самарқанд автошохбекатидан Панжикент автошохбекатига қадар давом этади.