Тошкентдан Самарқандгача янги магистраль қурилади: йўл 2 соат вақт олади
Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик асосида Тошкентдан Самарқандгача янги пулли юқори тезликдаги автомобиль трассасини қуриш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz».
Лойиҳа Тошкентдан Самарқандгача бўлган масофани 2 соатда босиб ўтиш имконини беради. Пулли магистрални қуриш 2019—2020 йилларга белгиланган.
Шу мақсадда Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида Cengiz — Kolin — Kalyon турк компаниялари консорциуми билан муҳокамалар бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар янги автотрасса лойиҳасини ишлаб чиқишда магистралнинг турар-жой туманларидан узоқроқ жойдан ўтиши, яйловлар, қишлоқ хўжалик ҳудудлари ва атроф-муҳитга минимал таъсир ўтказиши каби талабларни ҳисобга олиш кераклиги борасида бир фикрга келди.