Россиядаги собиқ элчи “Ўзбекнефтегаз” компаниясига раис этиб тайинланди
(last modified Sat, 15 Sep 2018 07:31:26 GMT )
сентябр 15, 2018 12:31 Asia/Tashkent
  • “Ўзбекнефтегаз”
    “Ўзбекнефтегаз”

2016 йилдан буён Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Баҳром Ашрафхонов “Ўзбекнефтгаз” бошқаруви раиси этиб тайинланди, дея хабар қилади “Газета.uz" ҳукуматдаги ахборот манбасига таяниб.

Фарғона.ру аввали ушбу лавозимда Алишер Султонов ишлаган эди. У 2015 йил августидан “Ўзбекнефтгаз” ни бошқариб келган, 2017 йил октябрда республика бош вазири ўринбосари этиб тайинланган. Бу лавозимда у геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефткимё ва металлургия саноати масалаларига кураторлик қилиб келган.

Президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг июнида “Ўзбекнефтегаз” раҳбариятини кескин танқид остига олди. Компаниянинг мутасаддилари томонидан соҳага молиявий маблағларни жалб қилиш бўйича яхши иш олиб бормаётгани давлат раҳбарини ғазаблантирди. “Менга бу соҳага тўғридан-тўғри инвестицияларни олиб кирилиши керак. Инвестициялар бўйича ўринбосар тайинланди, бироқ ундан бирорта ҳам таклиф келиб тушмади. Сиз бунинг жиддий масала эканлигини тушунасизми? Қўлингиздан келмаяптими ёки вазифангизни бажаришни истамаяпсизми? Менга ялқовлар керак эмас”, - дея танқид тошларини ёғдирди у Султонов ва унинг ўринбосари Улуғбек Саидовнинг бошига.

Ёрлиқ