Турт ойда Россиядан Ўзбекистонга $1.07 миллиард пул юборилган
(last modified Wed, 19 Sep 2018 19:02:46 GMT )
сентябр 20, 2018 00:02 Asia/Tashkent
  • Турт ойда Россиядан Ўзбекистонга $1.07 миллиард пул  юборилган

Ўзбекистон пул ўтказмаларининг бу каби ҳажми билан барча МДҲ давлатларини ортда қолдирган. Марказий Осиёда ҳам етакчилик қилган. Дунё мамлакатлари орасидан эса, Ўзбекистонни фақат Швейцариягина ортда қолдира олган, холос.

Бу - Россияда меҳнат қилаётган мигрантларнинг ишлаш шароитлари яхшилангани, уларга қўшимча бир имкониятлар яратилганидан далолат эмас, аксинча. Уларнинг ишлаб топаётган даромадларини назорат қилиш имконияти ҳалигача сақланиб қолган. Фақат шунинг учунгина мана шунақа катта рақамларни кўриш мумкин", - дейди Москвадан асли ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Зарнигор Омониллаева.

Россия Марказий Банкининг бу хусусдаги маълумотлари куни-кеча эълон қилинган.

Бу маълумотлардан жорий йилнинг II чорагида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари миқдори $1.07 миллиардни ташкил қилгани маълум бўлган.

Ўзбекистон пул ўтказмаларининг бу каби ҳажми билан барча МДҲ давлатларини ортда қолдирган. Марказий Осиёда ҳам етакчилик қилган.

Дунё мамлакатлари орасидан эса, Ўзбекистонни фақат Швейцариягина ортда қолдира олган, холос.

Ўтказмаларнинг катта қисми - $759 миллион долларини Ўзбекистон фуқаролари юборишгани кўрсатилган.

Россия дунёнинг энг катта сондаги ўзбекистонликлар меҳнат муҳожирлигида банд давлати бўлади.

Энг сўнгги расмий ҳисоб-китобларда ҳам уларнинг сони бугун бир миллиондан ортиши айтилади.

Норасмий рақамларда эса, Россиядаги ўзбекистонлик мигрантларнинг сони камида икки миллионга нисбат берилади.

Янги президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида Ўзбекистон ҳукумати мигрантларга нисбатан сиёсатини кескин ўзгартирган бир манзарада ҳам, улар Россияда ўзларичалик қийинчиликка тўқнаш бошқа бирор бир давлат фуқароси йўқлигидан шикоят этиб келишади.

Аммо улар, йилларки, ортга юбориб келаётган миллиардлаб долларлик маблағлар Ўзбекистон иқтисодини тутиб, юритиб келаётган энг асосий молиявий манбалардан бири бўлади.

Россия аҳолиси минтақада энг катта - 32 миллиондан ортувчи Ўзбекистон учун энг мақбул меҳнат бозори вазифасини ўтаб келади.

Миллионлаб ўзбекистонликни иш билан таъминлаб, Ўзбекистонда ижтимоий тангликни юмшатиб келаётган энг муҳим омиллардан бири бўлади.

"Бу рақамларнинг ортида уларнинг Меҳнат Кодексига зид равишда оғир шароитларда ишлашаётгани кўрсатилмайди. Бунча рақамларнинг ортида уларнинг инсоний ҳуқуқлари поймол бўлаётгани кўринмайди. Бунча рақамларнинг ортида улар тўлаётган солиқлар кўринмайди", - дейди ҳуқуқшунос суҳбатдошимиз.

"Айтмоқчиманки, шароитлари оғир бўлса ҳам, бу рақамлар ҳануз ушлаб турилибди. Яъни, улар, ҳеч нарсага қарамасдан, меҳнат қилишаяпти".

Суҳбатдошимиз, ўз ўрнида, эълон қилинаётган бу каби рақамлар билан боғлиқ Россияда сўнгги йилларда шаклланиб бораётган "хавотирли бир тенденция"га ҳам алоҳида тўхтаб ўтади.

"Бу рақамлар оддий рақамлар эмас", - дейди у.

Ҳуқуқшуносга кўра, улар алал-оқибат миграцияга оид қонунларнинг янада кескинлаштирилиши билан якун топади.