сентябр 23, 2018 19:26 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг олтин валюта захиралари
    Ўзбекистоннинг олтин валюта захиралари

2018 чи йилнинг январь -август ойлари ичида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,206 миллиард долларга яъни 5 фойизга камайган.

Ўзбекистон марказий банки сайти- cbu.uz сайтига кўра, жорий йилнинг январь-август ойларида олтин-валюта захираларининг пасайиши олтин нархининг 1296,50 дан 1206,85 долл/тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди. (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишга таъсири- 970,4 млн.долл.)2) Жорий йилнинг август ойида олтин-валюта захираларининг пасайиши олтин нархининг 1219,20 дан 1206,85 долл/тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди. (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишга таъсири - 139,7 млн.долл.)

Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Ёрлиқ