Ислом Каримов қаерда ва қандай дам олишни ёқтирган?
сентябр 24, 2018 20:13 Asia/Tashkent
Каримов Фонди ўзининг Facebook’даги саҳифасида Ислом Каримов қаерда дам олишни хуш кўргани ҳақида маълумот берди.
- Одатда, йиллик меҳнат таътиллари бир ҳафтадан ошмасди, шунда ҳам бу йил бўйи олинадиган икки-уч кунлик қисқа танаффуслар эди, - дейди Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова.
- Биз ўша кезлар тоққа, Тошкент яқинидаги Қайнарсой масканига чиқардик. У киши маҳаллий манзараларни яхши кўрар, юртимиз табиати гўзаллигини тенгсиз деб ҳисоблар эдилар.
Маълум бўлишича, Ислом Каримовнинг ушбу фотосурати Тошкент вилоятидаги Қайнарсойда 2016 йил олинган.
Ёрлиқ