Жаҳон банки: Ўзбекистонда ўтган йилда сиёсий барқарорлик кўрсаткичи ёмонлашган
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i37943-Жаҳон_банки_Ўзбекистонда_ўтган_йилда_сиёсий_барқарорлик_кўрсаткичи_ёмонлашган
Жаҳон банки Ўзбекистонда сиёсий барқарорлик ёмонлашгани ҳақида маълумот берди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
сентябр 25, 2018 17:05 Asia/Tashkent
  • Жаҳон банки
    Жаҳон банки

Жаҳон банки Ўзбекистонда сиёсий барқарорлик ёмонлашгани ҳақида маълумот берди.

Фарғона .ру сайтига кўра, Жаҳон банки 2017 йилда “сиёсий барқарорлик ва зўравонликнинг йўқлиги” 0.28 гача тушиб кетган. Бир йил олдин бу кўрсаткич Ўзбекистонда -0.27 га тенг эди. Яна икки кўрсаткич – “тартибга солиш сифати” ва “қонун устиворлиги” олдинги даражада: -1,26 ва -1,11 қолган. “Ҳисобдорлик” кўрсаткичи -1.89 дан -1,80 гача, “ҳукумат самарадорлиги” -0,58 дан -0,56 гача, “коррупция устидан назорат” -1.17 дан -1,16 гача ўсган деб эълон этган.

Ўзбекистон бўйича олтита индекснинг ҳаммаси манфий зонада жойлашган, бу эса мамлакат аутсайдерлар гуруҳида жойлашганини англатади,  деб келтирилган маълумотномада.