Тошкентда Халқаро прокурорлар ассоциацияси президенти билан учрашув бўлиб ўтди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i37945
Кеча Ўзбекистон Бош прокуратурасида Халқаро прокурорлар ассоциацияси президенти Герхард Ярош ва унга ҳамроҳлик қилган делегация билан учрашув ўтказилди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
сентябр 25, 2018 17:20 Asia/Tashkent
  • Тошкент
    Тошкент

Кеча Ўзбекистон Бош прокуратурасида Халқаро прокурорлар ассоциацияси президенти Герхард Ярош ва унга ҳамроҳлик қилган делегация билан учрашув ўтказилди.

Прокуратура.уз -га кўра, кеча Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси раҳбарияти Халқаро прокурорлар ассоциацияси президенти Герхард Ярош бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Хабарда келтирилишча, Халқаро ҳамкорларга республикада суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шу жумладан, прокуратура органлари тизимининг тубдан қайта ташкил этилганлиги ҳақида маълумот берилиб, прокуратура органлари фаолиятининг янги устувор йўналишлари алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Г. Ярош Ўзбекистон прокурорларини 2019 йилда Минск (Белорус) шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган минтақавий конференцияга таклиф қилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан ҳамкорлик ўрнатишга катта ишонч билдирди.