Россия Ўзбекистондан темир йўл юкларини ташишга чегирма тақдим этмоқчи
(last modified Thu, 27 Sep 2018 14:10:38 GMT )
сентябр 27, 2018 19:10 Asia/Tashkent
  • Россия Ўзбекистон
    Россия Ўзбекистон

Россия Ўзбекистондан импорт қилинадиган маҳсулотлар учун чегирма тақдим этиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Форс ахборот  агентлигига кўра, Россия темир йўл бошқарув раиси Олег Белозеров бу ҳақда хабар қилган.

Унга кўра, Москва давлати Ўзбекистондан импорт қилинидиган маҳсулотлар учун чегирмалар тақдим этиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Белозеров Тошкентга яқиндаги ташрифида Россия томони ҳозирда махсус тариф шартларини ишлаб чиқаётганлигини маълум қилди. Унинг доирасида Марказий Осиё мамлакатларидан юкларни ташиш, жумладан Ўзбекистоннинг минерал ўғитлар, рангли металлар ва бошқа маҳсулотларини ташиш учун 50 фоизгача чегирмалар тақдим этиш режалаштирилмоқда.

Жорий йилда «Ўзбекистон темир йўллари» Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Россия Федерацияси каби мамлакатларга бутун ҳудуди бўйлаб юкларнинг алоҳида турларини ташиш учун турли имтиёз ва чегирмалар тақдим этди.

Бугунги кунда Ўзбекистон 7 минг километр темир йўлга эга. Мамлакат маҳсулотларининг 52 фойизи ҳам темир йўл орқали экспорт қилинади.