Таниқли спортчи пичоқбозлик қурбони бўлди
(last modified Sat, 29 Sep 2018 15:07:20 GMT )
сентябр 29, 2018 20:07 Asia/Tashkent
  • Таниқли  спортчи пичоқбозлик қурбони бўлди

Ўзбекистонлик MMA жангчиси Отабек Алиев пичоқбозлик қурбонига айланди.

Бу ҳақда Stadion.uz’га ишончли манбалар хабар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, MMA ҳалқаро мусобақалар ғолиби Отабек Алиев пичоқбозлик оқибатида ўзи туғилиб ўсган Шархонда ўлдирилган.

Ҳозирча, Отабек Алиевнинг ўлими ҳақида расмий маълумотлар берилмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яна бир ўзбекистонлик спортчи – эркин кураш устаси Жамшид Кенжаев Тошкентдаги “Aurum” тунги клубида рўй берган пичоқбозлик оқибатида вафот этганди.