Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида 4 балли зилзила содир бўлди
сентябр 30, 2018 11:09 Asia/Tashkent
-
Ўзбекистоннинг Навоий вилояти
Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида шанба куни 3-4 балли зилзила сезилди.
Навоий вилояти Нурота туманидаги зилзила Бухоро, Самарқанд ва Жиззахда ҳам сезилди.
Ўзбекистон ФВВ Республика сейсмопрогностик мониторинг марказига кўра, эпицентрда зилзила магнитудаси 4 ни ташкил этган, зилзила ўчоғи 34 километр чуқурликда бўлган.
Ерости силкинишларининг кучи Навоий шаҳрида (эпицентрдан 69 км узоқликда) 3 балл бўлиб, Самарқанд (120 км), Бухоро (156 км) ва Жиззахда (158 км) 2 балл бўлиб сезилган.
Ёрлиқ