Диққат! Тӯйда одамлар заҳарланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38129-Диққат!_Тӯйда_одамлар_заҳарланди
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашган “Ширин ният барака” МЧЖга қарашли “Бахтли оила” тўйхонасида бўлиб ўтган тўйда иштирок этганлар орасида қайд этилган “овқатдан заҳарланишга гумон” ҳолати юзасидан янги маълумотлар тақдим этилди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
октябр 01, 2018 10:49 Asia/Tashkent
  • Диққат! Тӯйда одамлар заҳарланди

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашган “Ширин ният барака” МЧЖга қарашли “Бахтли оила” тўйхонасида бўлиб ўтган тўйда иштирок этганлар орасида қайд этилган “овқатдан заҳарланишга гумон” ҳолати юзасидан янги маълумотлар тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг KUN.UZ’га хабар беришича, вилоят Юқумли касалликлар шифохонасида махсус штаб ташкил этилди, айни пайтда Республика санитария-эпидемиология назорати марказининг малакали мутахассислари ушбу штабга жалб этилиб, амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар белгилаб олинди, беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида барча зарур дори-дармонлар захираси яратилган.

27 сентябрь куни бўлиб ўтган тўйда иштирок этганлар рўйхати шакллантирилмоқда, патронаж ҳамширалари ёрдамида уйма-уй кўрик ўтказиш ташкил этилди.

Юқоридаги ташхис билан ётқизилган беморлар жами сони 74 нафар (шундан 4 нафари 18 ёшгача бўлганлар, 10 нафар эркак ва 60 нафар хотин-қизлар), шифохонага ётқизилганлар сони 72 нафар, уйига жавоб берилганлар 2 нафарни ташкил этади.

Ётқизилган 72 нафар беморнинг аҳволи ўртача енгил ҳолатда.

Шифокор ва патронаж ҳамширалар томонидан Қарши шаҳридан 180 нафар тўйда иштирок этганларнинг аҳволи ўрганилди, 12 нафар кишининг ҳолати фаол аниқланиб, кузатув учун шифохонага олиб келинди.