Мажбурий ишга жалб қилган мактаб директорлари жавобгарлика тортилди
(last modified Mon, 01 Oct 2018 06:00:55 GMT )
октябр 01, 2018 11:00 Asia/Tashkent
  • Мажбурий ишга жалб қилган мактаб директорлари жавобгарлика тортилди

Самарқанд вилоятида ўқитувчиларни мажбурий ишга жалб қилган мактаб директорлари маъмурий жавобгарликка тортилди.

Дарё.уз сайтига кўра, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан «Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қонун талабларини бузган бир қатор мактаб директорлари маъмурий жавобгарликка тортилди.

Хусусан, Жомбой туманидаги 40-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб директори Ш. Намозова 7 июнь куни мактаб ўқитувчилари М. Холжигитова, Г. Эргашева ва Р. Суюндиқова ҳамда вояга етмаган 7-синф ўқувчиси М. Искандаровани мактаб синфларини жорий таъмирлаш ишларига мажбурий жалб қилганлиги аниқланган.

Шунингдек, Оқдарё туманида жойлашган 22-сонли умумтаълим мактаб директори З. Бўронова 12 июнь куни мактаб ўқитувчиси Р. Абдуҳамидова, Х. Равшанова ва Д. Эшмирзаевани мактаб синфларини жорий таъмирлаш ишларига мажбурий жалб қилганлиги аниқланган.

 

Ёрлиқ