Мирзиёевга Нобел мукофотини беришни таклиф қилган депутат қўлга олингган
Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашган депутат пора олаётганликда айбланмоқда.
Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши депутати депутати, ЎзЛиДеп вакили Олимжон Тўхтаназаров ўтган ҳафтада пора олаётган вақтда қўлга тушган.
Тўхтаназаров Ўзбекистон президентига ҳамду-сано айтиш ва фаол жамоатчилик фаолиятини олиб бориши билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эътиборини ўзига жалб қилган.
Маълум бўлишича, Наманган вилояти Поп туманидан бўлган собиқ мактаб директори ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига мурожаат қилган. "Аёл бир йил муқаддам ишдан ҳайдалган. Собиқ мактаб директори ўз лавозимида қайта тикланиш ниятида халқ вакилига мурожаат қилган. Депутат Олимжон Тўхтаназаров ўз хизматлари эвазига аёлдан 500 доллар пора талаб қилган", - деб ёзади "Новости Узбекистана" нашри.