Шошилинч: Тошкентнинг Себзор даҳасида бир кечада ўнлаб уйлар бузилди
(last modified Tue, 02 Oct 2018 05:42:21 GMT )
октябр 02, 2018 10:42 Asia/Tashkent
  • кечада ўнлаб уйлар бузилди
    кечада ўнлаб уйлар бузилди

Тошкентнинг Шайхонтохур тумани Себзор даҳасида бир кечада ўнлаб уйлаб бузиб ташлангани хабар қилинган.

Фарғона.ру сайтига кўра, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сўзларига кўра, бу ерда Ҳиндистон, Хитой ва Тожикистон мамлакатлари элчихоналари қурилади.  

Қурилиш ишлари 29 сентябрь кунининг иккинчи ярмида бошланган. Пойтахт ҳокими матбуот котиби Хусниддин Эргашевнинг аниқлик киритишича, 370 та одам прописка қилинган 79 та уй бузилган. Бу ерда яшаётганларга янги қурилаётган массивдан 240 та квартира берилган ва Юнусободнинг “Мегаполис” турар-жой мажмуаси ва Golden House уйларидан яна 11 та квартира берилиши кўзда тутилган. Ортиқхўжаевнинг сўзларига кўра, маъмурият уйларни қарзга олган ва ҳозирча уни қандай тўлашини билмайди.