Ўзбекистон валюта биржасида евро 10 минг сўмлик маррага қайтди
(last modified Tue, 02 Oct 2018 12:00:36 GMT )
октябр 02, 2018 17:00 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон валюта биржасида евро 10 минг сўмлик маррага қайтди
    Ўзбекистон валюта биржасида евро 10 минг сўмлик маррага қайтди

Ўзбекистон валюта биржасида евро ўн минг сўм атрофида савдо қилинмоқда. Бу ҳақда Spot хабар берди.

Биржада евро билан боғлиқ операциялар май ойида бошланган, ўшанда 10 100 сўмдан савдо қилинганди. Шундан сўнг пастлаш бошланди ва августда 9 000 сўмга тушиб қолди.

Сентябр ўрталарида евро аввалига 9300 сўмлик маррани қайтариб олди, кейинчалик 9500 сўмга яқинлашди. Биржада евро янада илдамроқ ўсмоқда.