Дитққат! Ичимлик суви учун энди 100 фоиз олдиндан ҳақ тўланади
(last modified Wed, 03 Oct 2018 05:29:35 GMT )
октябр 03, 2018 10:29 Asia/Tashkent
  • Дитққат!  Ичимлик суви учун энди 100 фоиз олдиндан ҳақ тўланади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати 16-ялпи мажлис давомида ичимлик суви таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари учун 100 фоиз олдиндан ҳақ тўланиши маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги «Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ давлат ва хусусий уй-жой фондларида ичимлик сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида кўрсатилади. Давлат ва хусусий уй-жой фондларидаги жойларнинг мулкдорларига, бу жойларни ижарага олувчиларга сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари учун олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш амалга оширилмаган тақдирда, сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) тизимларидан тўлиқ узиб қўйишгача бўлган чоралар кўрилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.

Сенаторлар маълумотига кўра, Ўзбекистонда ичимлик сув таъминоти ва канализация хизматларидан дебитор қарздорлик 278 миллиард сўмдан ошиқни ташкил этади. Бундан 227 миллиард сўми аҳоли ва 50,6 миллиард сўми юридик шахслар  ҳиссасига тўғри келади.

Энг катта қарздорлик Тошкент шаҳри (55 миллиард сўм), Тошкент (46 миллиард сўм) ва Наманган вилоятларига (30 миллиард сўм) тўғри келмоқда.