Имон Каримова: сиёсий масалаларда иштирок этишни истамаймиз
(last modified Wed, 03 Oct 2018 07:45:40 GMT )
октябр 03, 2018 12:45 Asia/Tashkent
  • Имон
    Имон

Ўзбекистон собиқ президенти невараси Instagram’даги саҳифасида ҳеч қандай сиёсий масалаларда иштирок этмаслигини эълон қилди.

«ОАВ ва бошқалар атиги икки сўзимга шунчалик қизиқиш билдирганидан ҳайратда қолдим». Гулнора Каримованинг қизи Имон ўзининг Instagram’даги саҳифасида шундай ёзув қолдирди.

«Биз фақат ўз ҳаётимиз билан яшашни истаймиз. Ҳеч қандай сиёсий масалаларда иштирок этишни хоҳламаймиз. Шу йиллар мобайнида бошимиздан ўтган барча даҳшатли воқеалар ортда қолган бўлсин», — дея таъкидлаган Имон Каримова.