Ўзбекистон ва БАА қўшма инвестицион жамғарма ташкил этди
(last modified Wed, 03 Oct 2018 09:49:17 GMT )
октябр 03, 2018 14:49 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва БАА
    Ўзбекистон ва БАА

Ўзбекистон ва БААнинг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар бўйича 1 млрд долларлик қўшма инвестицион жамғармаси Ўзбекистон иқтисодиётининг турли соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштиришга мўлжалланган.

Кун.уз сайтига кўра, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Суҳроб Холмуродов бизнес-форум иштирокчиларига табрик сўзида томонлар яқин вақт ичида 3 млрд долларликдан ортиқроқ келишувлар имзолашни режалаштирганини маълум қилди. 

«Бу чегара эмас, бошланиши. Умид қиламанки, тадбиркорларимиз бу миқдорни сезиларли даражада ошира олишади», – таъкидлади у.

Ўзбекистон ва БАА ўртасида товар алмашув ҳажми 2017 йилда 110,3 млн долларни ташкил этди. Ўзбекистон пахта толаси, ипак, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва хизматларини экспорт қилган бўлса, БААдан механик ва электр жиҳозлар, қаҳва, чой, мебель, транспорт воситалари, кийим ва спорт жиҳозлари импорт қилинди.