Тошкентда отлиқлар паради бўлиб ўтди (СУРАТЛАР)
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i38266-Тошкентда_отлиқлар_паради_бўлиб_ўтди_(СУРАТЛАР)
Ўзбекистон отлиқлар федерацияси томонидан ташкил этилган отлиқларнинг иккинчи паради Тошкент шаҳрининг Амир Темур хиёбонида ўтказилди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
октябр 04, 2018 11:58 Asia/Tashkent
  • Тошкентда отлиқлар паради бўлиб ўтди
    Тошкентда отлиқлар паради бўлиб ўтди

Ўзбекистон отлиқлар федерацияси томонидан ташкил этилган отлиқларнинг иккинчи паради Тошкент шаҳрининг Амир Темур хиёбонида ўтказилди.

Парадда от спорти билан шуғулланувчи спортчилар, Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Патруль-пост хизмати ва жамоатчилик тартибини сақлаш бош бошқармаси ҳамда Миллий гвардия фахрий қоровул кавалерия эскадрони батальони отлиқлари иштирок этди.

Отлиқлар парадида инглиз, немис, қирғиз, қорабайир ва фриз зотларига мансуб 100 дан ортиқ от иштирок этди.

Ўзбекистон тарихида илк отлиқлар паради 8 июль куни бўлиб ўтган эди.