Британия ҳукумати Гулнора Каримова бойликлари рўйхатини тузмоқчи
Британия ҳукумати Гулнора Каримованинг қироллик ҳудудидаги кўчмас мулк объектлари ва бошқа активлари руйхатини тузишни режалаштирмоқда.
Кун.уз сайтига кўра, «Бошқарма 2002 йили жорий этилган қонунга мувофиқ объектларни фуқаролик тартибида мусодара қилиш ҳақида суд даъвоси билан мурожаат қилди. Даъво бир неча активларга, шу жумладан, Ўзбекистонда Гулнора Каримова ва Рустам Мадумаров иштирокидаги коррупциявий битимлардан олинган даромадлардан фойдаланиб сотиб олингани тахмин қилинадиган учта кўчмас мулк объектига таалуқлидир», дейилган (Serious Fraud Office) хабарда.
Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова 28 сентябрь куни Тошкентдан Лондонга учиб кетгани хабар қилинганди У Лондондаги иқтисодиёт мактабида (London School of Economics) таҳсил олмоқда. Унинг акаси Ислом Каримов ҳам бир неча йиллардан буён Лондон шаҳрида истиқомат қилиб келмоқда.
Шунингдек, 1 октябрь куни Имон Каримова онаси Тошкентдаги уйда экани ҳақида ёзди. У Instagram’даги саҳифасида шундай деб ёзди: «Онам энди уйда».