Ғофур Раҳимов AIBA президентлиги учун ягона номзод бўлиб қолди
(last modified Thu, 04 Oct 2018 13:09:24 GMT )
октябр 04, 2018 18:09 Asia/Tashkent
  • Ғофур Раҳимов AIBA президентлиги учун ягона номзод бўлиб қолди
    Ғофур Раҳимов AIBA президентлиги учун ягона номзод бўлиб қолди

Ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президентлиги учун ягона номзодга айланди, деб ёзмоқда Insidethegames

Бунга сабаб қозоғистонлик иккинчи номзод Серик Конакбоев ўз номзодини қўллаш бўйича етарлича имзога эга бўла олмаган. Бугун расман номзодлар рўйхати эълон қилинади. Конакбоев эса бир неча соатга кечикиб, номзоди илгари сурилишига имкон берувчи 20 та давлатнинг қўллаб-қувватловини йиға олмаган. Қайд этилишича, Конакбоев мазкур масала юзасидан арз қилишни режалаштирмоқда.

Ааввалроқ Ғофур Раҳимов ва Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ўртасида муаммо пайдо бўлгани ҳақида хабар берилганди. ХОҚ Раҳимовга номзодини бекор қилишни тавсия қилиб, бундай бўлмаган тақдирда бокс Олимпия ўйинлари дастуридан чиқариб юборилиши мумкинлиги борасида огоҳлантирилди.

Аммо AIBA раҳбари бу қўнғироқларга ўз муносабатини билдириб, ташкилот президентлиги учун номзодини илгари суришини маълум қилди.