Россия: Ўзбекистонда Пентагон лабораторияси ташкил этилган
Ўзбекистон, Украина ва Озарбойжонда Пентагон назорати остидаги лабораторияларни реконструкция қилиш давом этмоқда, деб хабар берди РФ Қуролли кучларининг радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи Игорь Кириллов. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилди.
«Лугар маркази АҚШнинг кенг қамровли ҳарбий-биологик дастурининг кичик элементидир. Россияга яқин ҳудудларда фаоллик кучайтирилди, бу ерларда ҳам Пентагон назоратидаги лабораториялар фаолият юритмоқда. Украина, Озарбойжон ва Ўзбекистонда лаборатория корпусларини реконструкция қилиш давом этмоқда», - деди у.
Кирилловнинг сўзларига кўра, улар фаолиятининг устувор йўналиши - юқумли касалликлар ҳақида маълумот йиғиш ва патоген микроорганизмлар штаммларига эга бўлган, шу жумладан, антибиотикларга чидамли ҳамда вакциналар ҳимоя таъсирини узайтирувчи миллий коллекцияларни олиб чиқишдир.