Амалдорларга хизмат машиналаридан фойдаланиш тақиқланди
(last modified Sat, 06 Oct 2018 12:15:32 GMT )
октябр 06, 2018 17:15 Asia/Tashkent
  • Амалдорлар
    Амалдорлар

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ буйруғига кўра, Ўзбекистонда ҳафтанинг ҳар жума кунида "Тошшаҳартрансхизмат" жамияти ва унинг таркибидаги корхоналарда хизмат машиналаридан фойдаланиш таъқиқланади.

Спутник сайтига кўра, янги қоидага кўра, барча раҳбарлар ва бошқа ходимлар жума кунлари жамоат транспортида ишга келадилар. Шунингдек, раҳбарлар вазиятга қараб бошқа кунларда ҳам эрта тонгдан автобусда юриб, транспорт хизмати сифатига йўловчи назари билан эътибор қаратишлари таъкидланмоқда.

"Бундан кўзланган асосий мақсад ҳар бир раҳбар оддий йўловчи сифатида автобусда кечадиган жараёнларни бевосита кузатсин, у ердаги муаммоларни юракдан ҳис этсин. Шу аснода ишга бўлган муносабатини ўзгартириб, ўз-ўзига бўлган талабчанлик ҳамда масъулиятни яна оширишсин", - дейилади хабарда.