Москвада қурилиш ҳавозаси қулашида икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланди
(last modified Sat, 06 Oct 2018 14:35:00 GMT )
октябр 06, 2018 19:35 Asia/Tashkent
  • ўзбекистонлик жароҳатланди
    ўзбекистонлик жароҳатланди

Кеча Москва шаҳридаги «Снегири» турар жойи қурилиш жараёнида 7 қаватли бино баландлигида ўрнатилган ҳавоза қулаб тушди.

ФВВ.уз сайтига кўра, ҳодиса оқибатида 8 киши жабрланди. ФВВ, ИИВ, ТИВ билан олиб борилган тадбирлар натижасида жабрланганларнинг шахсига аниқлик киритилди.

Дастлабки маълумотларга асосан уларнинг 2 нафари Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланди:

Пўлатов Нурали Жуманазарович. 1979 йилда туғилган, Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида истиқомат қилади.

Бўриев Малик Умбарович. 1984 йилда туғилган, Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида истиқомат қилади.

Жабрланганлар Боткин ҳамда Жадкевич номли шифохоналарга жойлаштирилган.