Андижонлик «гашиш» гиёҳванд моддасини сотаётган вақтида ушланди
октябр 08, 2018 14:23 Asia/Tashkent
Андижон вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда Андижон туман ИИБ билан ҳамкорликда «Қорадори-2018» тадбири ўтказилди.
Дарё.уз сайтига кўра, тадбир давомида Пахтаобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.Қ. Андижон тумани У.Юсупов кўчасида холис ҳаридор Э.Г.га 10 дона бўлак қилиб ўралган, оғирлиги 105,22 грамм бўлган «гашиш» гиёҳванд моддасини 1500 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича А.Қ.га нисбатан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.