Доллар яна қимматлашди
Ӯзбекистон Марказий банки долларнинг янги курсини эълон қилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 9 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 1,42 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 8181,08 сўмга етган.
1 евро 41,71 сўмга арзонлашиб, 9427,06 сўмни ташкил қилди.
1 Россия рубли 3,11 сўмга арзонлашди ва 1 рубль 122,73 сўмга тенг бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февралидан буён пасайиб келган доллар курси сентябрь ойидан яна ўса бошлади. Бир неча ҳафта аввал курс кескин қимматлашган, курс бир ҳафтада 176,83 сўмга ўсиб, 1 доллар 8039 сўмга етганди.
Ўтган ҳафтада ҳам кескин кўтарилиш бўлган, 1 АҚШ доллари 100,38 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 8179,66 сўмга етганди.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.