октябр 09, 2018 11:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Қуролли Кучлари
    Ўзбекистон Қуролли Кучлари

Қуролли Кучлар академиясига Германия мутахассислари ташриф буюрди

Суптник сайтига кўра, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси профессор ўқитувчилари ва Германия Федератив Республикаси Қуролли кучлари мутахассислари иштирокида икки томонлама ўрнатилган ҳарбий ҳамкорлик доирасида машғулотлар ўтказилди.

Учрашувда олмон ҳарбий мутахассиси Клаус Хютгер “Критик инфратузилмалар” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, ўзбек-олмон мудофаа вазирликлари тизимида олиб борилаётган янгича ёндашувлар ўзаро таққосланиб, атрофлича муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, ўша куннинг ўзидаёқ, Германия Федератив Республикаси Бундесвернинг Мюнхен университети профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг ташрифи ҳам амалга оширилди.

 

Ёрлиқ